Чили президенти Мишель Бачелет 11 май куни ҳукуматнинг янги таркибини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Ведомости». The Wall Street Journal ёзишича, молия ва ички ишлар вазирлари ўз лавозимидан айрилган.
Ўтган ҳафтада, 6 май куни мамлакат президенти Вазирлар маҳкамасидан тўлиқ таркибнинг истеъфога чиқишини сўраган эди. У 72 соат ичида ким лавозимидан кетиши-ю, ким қолишини ҳал қилишини маълум қилган эди.
Якунда беш нафар вазир ўз лавозимидан айрилди. Молия вазири лавозимига Алберто Аренаснинг ўрнига шу пайтгача Чили Давлат бакини бошқариб келган Родриго Валдес тайинланган бўлса, ички ишлар вазири Родриго Пенялилё ўрнига шу пайтгача мудофаа вазири бўлиб келган Хорхе Бургос тайинланди.
Изоҳ (0)