Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичига киришиш олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон билан ўртоқлик учрашуви ўтказадиган бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати.
Жаҳон Чемпионати саралашининг иккинчи босқичи ўйинлари 11 июньь куни старт олса-да, биринчи турда Миржалол Қосимов шогирдлари дам олади. Ушбу вазиятдан фойдаланиб, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Эрон терма жамоасига қарши, 11 июнь санасида Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишувга эришди.
Ўзбекистон саралаш босқичидаги дастлабки учрашувини 15 июнь куни, Шимолий Кореяга қарши сафарда ўтказади.
Изоҳ (0)