Forbes журнали версияси бўйича тузилган жаҳоннинг энг йирик компаниялари рейтингида тарихда биринчи марта Хитойнинг тўртта банки етакчилик қилмоқда, деб хабар берди ТАСС.
Биринчи ўринда Хитой саноат ва тижорат банки, иккинчи ўринда Хитой қурилиш банки, учинчи ўринда Хитой қишлоқ хўжалиги банки, тўртинчи ўринда Хитой банки ва бешинчи ўринда АҚШнинг Berkshire Hathaway холдинги кўрсатилган. Россиянинг «Газпром» компанияси 27, «Роснефть» 59, «Лукойл» 109-ўринни эгаллаган.
Рейтингга жами 2 мингта компания киритилган бўлиб, уларнинг умумий даромади 39 триллион долларни, умумий фойдаси 3 триллион долларни, жами активлари 162 триллион долларни, умумий бозор капитализацияси 48 триллион долларни ташкил этади. Рўйхатдан АҚШнинг 579 та, Хитойнинг 232 та, Япониянинг 218 та компанияси ўрин олган.
Изоҳ (0)