Оилали деган мақомга эришиш бахтини туйишни истаётган хонанда Шоҳруххон ўй ва кечинмалари билан ўртоқлашди, деб хабар беради «Суғдиёна» газетаси.
Хонанда ўзининг тўйи бўладиган кунни кутиб яшаётганини маълум қилди: «Чиройли оилам, болаларим бўлишини истайман. Уларни инсофли инсонлар қилиб тарбиялашни, бирга маза қилиб ўйнашни хоҳлаяпман. Менимча, бунинг фурсати етди».
Шоҳруххон маҳзун кўзлари қачон кулишини ҳам таъкидлаб ўтди: «Дўстларим, яқинларим даврасида доим кулиб юраман. Охирги пайтлари болаларни кўрганимда, кўзларим бошқача чақнаяпти. Фарзандларимни қўлимга олганимда, бошқача порлай бошласа керак».
Изоҳ (0)