5 май куни Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қирғизистон олимпиячиларига қарши Тошкентдаги «Жар» стадионида ўртоқлик учрашуви ўтказди, деб хабар беради Ўзбекистон Футбол Федерацияси ахборот хизмати.
Ушбу ўйинда Ўзбекистон олимпиячилари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда ҳисоб иккинчи бўлимда очилди. Тимур Ҳакимов 57-дақиқада аниқ зарбаси билан Ўзбекистонни олдинга олиб чиққан бўлса, бироз ўтиб Никита Павленко ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб, жамоага ғалаба келтирди.
Изоҳ (0)