Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ ва Европа давлатлари томонидан Яқин Шарққа қурол-яроғ сотиш ҳажми оширилиши минтақа хавфсизлигига янада кўпроқ таҳдид солишини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«АҚШ ва Европа давлатлари Яқин Шарққа кўпроқ қурол сотишлари билан фахрланмасликлари керак. Қурол-яроғ бозорида фаоллашамиз деб уларнинг кўпроқ қурол етказиб беришлари минтақадаги вазиятни чуқурлаштириб, Яқин Шарқ давлатлари орасига нифоқ солмоқда. Натижада Ғарб давлатлари амалда Бағдод, Дамашқ ва Санада ҳимоясиз инсонларни ўлдираётган, цивилизацияларни вайрон қилаётганларга кўмак бермоқда. Улар буни ўз ҳарбий саноат мажмуаларида янги иш ўринларини яратиш учун амалга оширяпти» — деди Руҳоний.
Қайд этилишича, Руҳонийнинг ушбу баёноти Франция президенти Франсуа Олланд ва Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ал Тани томонидан Қатарга 24 та Rafale қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича 6,3 миллиард евролик шартнома имзоланишига жавобан берилган.
Изоҳ (0)