Афғонистон суди хато туфайли Қуръонни ёқиб юборганликда айбланган 27 ёшли аёлни омма олдида ўлдиришда қатнашган тўрт кишини ўлим жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда «Newskaz.ru».
Воқеа 19 март куни Афғонистон пойтахти Қобулда содир бўлган. Ғазабланган оломон аёлни ўлгунча калтаклаб, жасадини Қобул дарёси соҳилида ёқиб юборган. Ушбу иш бўйича жами 49 киши, жумладан зўравонликни тўхтата олмаган 19 нафар полициячи қўлга олинган.
Қайд этилишича, суд яна саккиз кишини ўн олти йилдан озодликдан маҳрум этган. 18 киши эса айбсиз деб топилган. Ушбу қотилликдан кейин Афғонистоннинг қатор шаҳарларида, шунингдек дунё давлатлари пойтахтларида норозилик намойишлари бўлиб ўтган эди.
Изоҳ (0)