Ўзбекистон Республикасини 2015 йилнинг I чорагида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари эълон қилинди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Жорий йилнинг биринчи чорагида Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жой қуриш дастурига мувофиқ, 53,9 миллиард сўмлик иш бажарилди.
Бунёд этилган турар-жой массивларини муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий-бозор инфратузилмаси объектлари билан таъминлаш мақсадида жорий йил бошидан буён 76,5 километр газ таъминоти, 3 километрдан зиёд электр ва қарийб 6 километрлик сув тармоқлари фойдаланишга топширилди.
Жорий йил бошидан буён республикада 1,9 миллион квадрат метрдан ортиқ (жумладан, қишлоқ жойларда 1,3 миллион квадрат метр) уй-жой, 197,8 километр (169,2 километр) сув ва 75,7 километр (53,9 километр) газ тармоқлари бунёд этилди.