Апрель ойи сўнггида Непалда содир бўлган ер силкиниши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 7 мингдан, жароҳатланганлар 14 мингдан ошиб кетди, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».
БМТ маълумотларига кўра, зилзила Непалнинг 28 миллионлик аҳолисидан 8 миллионига таъсир кўрсатган.
Дастлабки зилзила бир ҳафта олдин содир бўлган эди, кейин эса 70 дан ортиқ такрорий силкиниш бўлган. Бунинг натижасида Everest тоғида содир бўлган қор кўчкиси 80 га яқин альпинистнинг умрига зомин бўлган.
Изоҳ (0)