Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижонда янги, беш юлдузли «Боғишамол» меҳмонхонаси фойдаланишга топширилди. Telegraf.uz’нинг қайд этишича, замонавий меҳмонхона мажмуаси беш юлдузли даражада хизмат кўрсатувчи минтақадаги илк отел ҳисобланади.

Андижон шаҳри манзараларидан бири. Фото: Flickr

Андижон шаҳри манзараларидан бири. Фото: Flickr

Томида ёзги қаҳвахона жойлашган тўрт қаватли бино шарқона саройни ёдга солади. Меҳмонхонанинг барча хоналари «люкс» тоифага оид бўлиб, меҳмонларга турли бизнес-хизматлар: ҳайдовчиси билан бирга автомобиль, ишлаш учун хона, маиший техника, музокаралар зали, конференс-зал таклиф қилинади.

Меҳмонхонада Wi-Fi ишлайди, сенсорли ва тежамкор ёритиш ускуналари ўрнатилган. Ундаги икки ресторан ва номерларнинг ваннахонасига етказиб бериладиган сув уч босқичли тозалаш тизимидан ўтиб боради.

Отелда сауна, бассейн, фитнес-клуб мавжуд. Шунингдек, меҳмонлар учун шифобахш булоқлар, ҳунармандлар шаҳарчаси, тарихий обидалар, ёдгорликлар, «Боғишамол» ва «Ширмонбулоқ» дам олиш зоналарига саёҳатлар ташкил этилади.

Меҳмонхона бош менежери Илҳомжон Азимовнинг сўзларига кўра, мажмуа ҳақидаги ахборот халқаро сайёҳлик сайтига жойлаштирилган ва «бошқа қитъада яшовчи инсон ҳам қийинчиликсиз», интернет орқали хоналарни банд қилиши мумкин.

Унинг қайд этишича, меҳмонхона ходимлари танлов асосида ишга қабул қилинган бўлиб, улар хорижий тилларни билади ва бой тажрибага эга. «Техник ходимлар Тошкент меҳмонхоналарининг бирида маҳорат оширган», - дейди бош менежер.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди