Июнь ойида 100 ёшга кирадиган америкалик миллиардер Дэвид Рокфеллернинг юраги олтинчи марта алмаштирилгани ҳақида тарқалган хабар ёлғон бўлиб чиқди.
Бу сафарги операция хусусий хирург томонидан ўтказилгани ва у олти сутка давом этгани, бир суткадан кейиноқ Рокфеллер матбуот анжумани ўтказгани, журналистларга 200 ёшгача яшашни режалаштираётганини, узоқ умр кўриш сири ҳаётга бўлган муҳаббатида эканлигини айтгани ҳақидаги хабар кўплаб ОАВлар томонидан тарқатилган.
Янгилик манбаси ҳазил ва ёлғон хабарларга ихтисослашган World News Daily Report бўлган. Аввалроқ айнан ушбу сайт Мерилин Монронинг қотили, шунингдек Одер дарёсидан тутилган улкан лаққа балиқ ичидан инсон суяклари ва Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли металл белги топилгани ҳақида хабар тарқатган эди.
Изоҳ (0)