Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йилнинг 24−29 апрель кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ва катталар ўртасида параллел равишда Осиё кубоги баҳслари ўтказилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Фото: olympic.uz

Фото: olympic.uz

Қитъанинг ўнта давлатидан келган 70 нафар спортчи иштирокида бўлиб ўтган мусобақада ўзбекистонлик оғир атлетикачилар жами 15 та олтин ва 12 та кумуш медалга сазовор бўлдилар.

Эътиборлиси, Иорданияга йўл олган 5 нафар спортчимизнинг деярли барчаси ҳам ёшлар ва ҳам катталар ўртасида бўлиб ўтган мусобақаларда иштирок этиб, совриндорлар сафидан ўрин эгаллашди.

Жумладан, оғирлик вазни 105 килограммгача бўлган спортчилар мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Азимжон Ғаниев ёшлар ўртасида ўтказилган мусобақада 3 та олтин медалга сазовор бўлган бўлса (даст кўтаришда 140 кг, силтаб кўтаришда 185 кг, иккикураш якунларига кўра 325 кг), катталар ўртасидаги мусобақаларда 1 та олтин ва 2 та кумуш медаль совриндори бўлди.

Терма жамоамиз ҳисобига учтадан олтин медалларни, шунингдек, Рўзимурод Асланов (-56 кг), Суннатилло Шокиржонов (-85 кг) ва катталар ўртасида бўлиб ўтган мусобақаларнинг ўзида иштирок этган Сардорбек Дўстмуротов (+105 кг) келтирди.

Ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати совриндори, андижонлик Рўзимурод Асланов даст кўтаришда 100 кг, силтаб кўтаришда эса 125 кг тошни ўзига бўйсундириб, ҳар икки мусобақада ҳам рақибларини ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Бу эса табиийки спортчимизни иккикураш якунларига кўра ҳам энг юқори кўрсаткични қайд этишига замин яратди. Шу тариқа, истеъдодли спортчимиз Осиё кубогининг бир йўла учта олтин медалига сазовор бўлди. Рўзимурод худди шу натижа билан катталар ўртасидаги мусобақаларда уч бор кумуш медаль билан тақдирланди.

Вазни 85 килограммгача бўлган полвонлар ўртасидаги мусобақада Ўбекистон шарафини ҳимоя қилган Суннатилло Шокиржонов ҳам даст кўтаришда 143 кг, силтаб кўтаришда эса 161 кг натижани қайд этиб, иккикураш якунларига кўра 304 кг кўрсаткичга эришди ва у ҳам учта олтин медални терма жамоамиз ҳисобига келтирди. Чирчиқ олимпия захиралари коллежи ўқувчи ушбу кўрсаткичлар билан катталар ўртасида учта кумуш медаль соҳиби ҳам бўлди.

2014 йили Инчеон (Ж.Корея)да бўлиб ўтган XVII ёзги Осиё ўйинларининг бронза медали совриндори Сардорбек Дўстмуротов вазни 105 килограммдан юқори бўлган полвонлар мусобақада даст кўтаришда 155 кг, силтаб кўтаришда эса 220 кг тошни ўзига бўйсинтира олди ва иккикураш якунлари бўйича ҳам энг юқори кўрсаткичга эришиб Осиё кубогининг учта олтин медални ўз коллекциясига қўшиб қўйди.

Ушбу мусобақада спортчиларимиз орасида иштирок этган энг ёш полвонимиз Шахзод Худойберганов (19 апрель куни 18 ёшга тўлди) ҳам мураббийлар ишончини тўлиқ оқлади. Вазни 77 килограммгача бўлган оғир атлетикачилар баҳсида иштирок этган Шахзод даст кўтаришда 135 кг, силтаб кўтаришда эса 160 кг натижани қайд этиб, ёшлар орасидаги мусобақада 1 та олтин ва 2 та кумуш, катталар ўртасидаги мусобақада ҳам 1 та олтин ҳамда 2 та кумуш (жами 2 та олтин, 4 та кумуш) медалга сазовор бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон спортчилари ёшлар ўртасидаги мусобақаларда умумжамоа ҳисобида тўртинчи, катталар ўртасида эса бешинчи ўринни эгаллади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова