Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Давлат санъат музейида «Самарқанднинг олтин ёғдулари» кўргазмаси очилди, деб хабар беради Uzbekistan Today.

Фото: 12news.uz

Фото: 12news.uz

Кўргазмада Ўзбекистон Бадиий академияси рассомлар ижодий уюшмаси аъзоси Хуршид Ҳалиловнинг портрет, пейзаж, натюрморт, Самарқанднинг меъморий ёдгорликлари ва табиати тасвирланган суратлари намойиш қилинмоқда.

Бу рассомнинг ишлари АҚШ, Франция, Германия, Япония, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатлардаги кўплаб музейлар ва шахсий коллекцияларда сақланади.

Рассомчиликдан ташқари у бино ва иншоотларни безатиш ишлари билан ҳам шуғулланади.

– Хуршид Ҳалилов доимо ўз устида ишлайди, тез-тез манзараларни, мисол учун, Қашқадарё вилоятидаги Ғилон қишлоғи суратини чизиш учун табиатга чиқиб туради. У бундан кейин ҳам шундай ишлашда давом этса, кўп нарсага эришади, деб ўйлайман, —  деди Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси, самарқандлик таниқли кулол Худойберди Хақбердиев.

Кўргазманинг очилишида Ўзбекистон Бадиий академиясининг Самарқанд бўлими аъзолари, Самарқанд музейларининг ходимлари, коллеж ва олий ўқув юртлари талабалари иштирок этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар