КХДРда жорий йилда 15 нафар юқори лавозимдаги амалдор мамлакат етакчиси Ким Чен Иннинг буйруғи билан қатл этилган. Бу ҳақда Жанубий Корея давлат телевидениесига асосланиб ТАСС хабар берди.
Жанубий Корея парламентининг разведка ишлари бўйича қўмитаси маълумотларига кўра, қатл ҳақидаги қарорлар Ким Чен Иннинг январь ойида ўтказилган ўрмон ва яшил ҳудудларни кегайтириш бўйича ишлардан қониқмагани, республиканинг абадий президенти Ким Ир Сенга боғлиқ дизаенрлик лойиҳасининг муваффақиятсизлиги сингари сабаблар туфайли қабул қилинган.
Қўмита аъзолари — Жанубий Кореянинг бошқарувдаги «Сенури» партиясидан депутат Ли Чхол У ва мухолифатдаги Янги сиёсат демократик альянси вакили Син Гён Мин қўшма брифингда маълум қилишича, 2012 йилдан буён КХДРда 41 нафар партия аъзоси ва амалдорлар қатл этилган.
Изоҳ (0)