Филиппин президенти Бенигно Акино ўлим жазосига ҳукум қилинган филиппинлик аёл Мери-Жейн Фиэста Велосонинг қатлини кечиктиргани учун Индонезия президенти Жоко Видодога миннатдорчилик билдирди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Биз Жакартанинг адолатини эътироф этмоқчимиз. Расмийлар янги маълумотга эга бўлган эди. Бундан ташқари, ҳамкасбларимизга Велосони Индонезияга боришга ундаган сабабларни тушунгани учун миннатдорчилик билдирамиз. У яхши ҳаёт излаган эди, бунинг ўрнига жиноятчилар тармоғига тушиб қолди», — деди президентнинг вакили Хермино Колома.
Унинг сўзларига кўра, 47 ёшли судланувчининг Индонезия ва Филиппинда наркотиклар савдоси билан шуғулланувчи жиноятчилар гуруҳи ҳақидаги кўрсатмалари ўлим жазосини умрбод қамоқ жазосига алмаштиришга ёрдам беради.
Изоҳ (0)