Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россияда мавжуд бўлган сиёсатшунослар, таҳлилчилар ва кузатувчиларнинг «саноқсиз армияси» «исталган масала юзасидан сабабсиз ҳуриб» Россияга зарар келтираётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РБК».
Унинг Instagram’да ёзишича, сиёсатшунос ва таҳлилчилар машҳур бўлишга уриниб «сиёсатчилар, федерал ва минтақавий раҳбарлар, президент ва унинг атрофидагиларнинг фамилияларини тилга олмоқда».
«Ақлли бўлиб кўриниш учун улар бошни кал қилиб олиб, ким ким билан тортишиб қолгани, дўстлашгани уруш эълон қилгани, сулҳ тузгани, уйлангани, ажрашгани ҳақида ҳикоя тўқиш кифоя деб ўйлайди: Қодиров шариат давлатини қурди, Қодиров мустақиллик эълон қилди, Қодиров назоратдан чиқди, Қодиров келишмай қолди... Ўзи Чеченистон қаерда жойлашганини билмайди, улар Россия Америка ёки Лондоннинг денгизорти ҳудудида айланишини орзу қилади», — деб ёзди Қодиров.
Изоҳ (0)