2015 йилнинг 28 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкент шаҳрига ташриф буюрган Венгрия ишбилармон доиралари делегациясига бошчилик қилаётган Ташқи ишлар ва савдо вазири ўринбосари Ласло Сабони қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида хабар берилди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон – Венгрия кун тартибининг долзарб масалалари ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ўзаро алоқаларни, аввало, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги қайд этилди.
Аввалроқ, Ўзбекистон томони Венгрия Ҳукуматининг Тошкент шаҳрида дипломатик ваколатхона очиш тўғрисидаги режасини қўллаб-қувватлади.
Учрашувда бўлажак вазирликлараро учрашувларнинг амалий масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)