Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи шахс таниш аёлнинг уйига меҳмонга келди, деб хабар берди «Постда» нашри.
Меҳмондорчилик авжига чиққанидан кайфи ошиб қолган шахс хонадон бекаси билан жанжаллашиб қолди. У шиша ва бошқа нарсалар билан мезбонни уриб, унга жароҳат етказди. Аёл шифохонага олиб борилганида, ўзига келмай ҳаётдан кўз юмди.
Зўравон меҳмон ички ишлар идоралари ходимлари томонидан қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)