Америкалик тадбиркор Леонард Блаватник The Sunday Times газетаси томонидан ҳар йили тузиб бориладиган Буюк Британиянинг энг бой кишилари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.
1957 йилда ҳозирги Украинанинг Одесса шаҳрида туғилган ва мактабни Москвада тугатган Блаватникнинг маблағи 13,17 миллиард фунт стерлинг (19,91 миллиард доллар) га баҳоланган. Ўтган йили ушбу рейтингда тўртинчи ўринда кўрсатилган миллардер металлургия, нефть қазиб чиқариш, рақамли ОАВ сингари турли соҳаларда фаолият кўрсатади.
Иккинчи ўринда 13 миллиард фунт (19,65 миллиард доллар) билан, ака-ука Хиндужалар, учинчи ўринда 11 миллиард фунт (16,63 миллиард доллар) билан Гален ва Жорж Вестон кўрсатилган. Россиялик Роман Абрамович эса 7,29 миллиард фунт (11,02 миллиард доллар) билан ўнинчи ўринни эгаллаган.
Изоҳ (0)