Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Олма-Отадаги Рисқулов ва Саин кўчалари кесишмасида қурилаётган кўприк бузилиб кетди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар бермоқда.

Фото: Tengrinews.kz

Фото: Tengrinews.kz

Дастлабки маълумотларга кўра, қутқарувчилар вайроналар остида қолиб кетгани тахмин қилинаётган беш кишини қидиришмоқда, яна 19 киши тан жароҳати олгани айтилмоқда.

Қурилишда 50-55 киши банд бўлган. Ҳодиса жойига қутқарув хизматининг учта, шунингдек, ҳудудий тезкор-қидирув отрядининг барча хизматлари етиб келган.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, қурилаётган кўприк маҳаллий вақт билан 12:30да бузилиб кетган. Улар баланд қарсиллаш ва шовқинни эшитганларидан сўнг, кўчага югуриб чиқишган.

Tengrinews.kz мухбирининг маълум қилишича, ҳодиса жойида 10та ўт ўчириш бўлинмаси, полиция, махсус хизмат жангчилари бор. Қурилаётган кўприк Рисқулов шоҳкўчасини Шарқий айланма йўл билан боғлаши керак эди.

Ҳозирги вақтда бахтсиз ҳодиса жойида қурилиш ишларини олиб борган компания шахсий таркиби устидан текширув бошланган. Кўприкнинг бузилишда давом этиши хавфи ҳали ҳам мавжуд.

Олма-Ота шаҳар акимати (ҳокимлиги)дан маълум қилишларича, кўприк «Базис» пудратчи-компанияси томонидан қурилаётган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда газ заправкалар қайта очилиши кутилмоқда
Дунё
Россия Беларусга янги ҳарбий қисмлар жойлаштирди — Украина чегара хизмати