Россия федерал космик дастурининг янги лойиҳасига биноан, 2029 йилда фазогирларни Ернинг табиий йўлдоши бўлмиш Ойга қўндириш режалаштирилмоқда, деб хабар берди «Газета.ru».
Ҳужжатга кўра, 2025 йилга Ой ва унинг орбитасини ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борилади, унинг юзасига автоматик космик аппаратлар қўндирилади, Ойда автоматик база ва орбитал станция қуришга тайёрланиш бўйича ишлар бошланган.
«Роскосмос» раҳбари Игорь Комаровнинг таъкидлашича, Россия 2016 йилдан 2025 йилгача фазога 181 та космик аппарат учиришни режалаштирган. Шу тариқа Россиянинг коинотдаги гуруҳлари икки мартадан кўпроққа ошади.
Изоҳ (0)