Перунинг Хуауян қишлоғида яшовчи 86 ёшли кишининг қўлларини хотини кишанлаб қўйгани учун ўз кулбасидан икки йил давомида ташқарига чиқа олмади, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
Полиция томонидан озод қилинган эркакнинг сўзларига кўра, хотини унинг қочиб кетиши мумкинлигидан қўрққан. Бу вақт давомида Пабло Тамаризо исмли эркак жуда озиб кетган.
Унга нимадир бўлгани ҳақида полицияга қўшнилари маълумот берган. Қўшниларидан бирига кўра, улар аёл эрига вақти-вақти билан кишан тақиб туришини билган, бироқ шунча пайтдан буён доимо кишанда ушлаб турганини хаёлига ҳам келтирмаган. Аёл ҳозир қаердалиги ва унга қандай жазо берилиши маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)