2014 йилда Россияга қарши қўлланилган санкциялар мамлакат иқтисодиётига 25 миллиард евро зарар келтирди. Бу ҳақда Россия бош вазири Дмитрий Медведев Давлат думасига ҳукумат фаолияти юзасидан топширган ҳисоботида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
«Жорий этилган чекловлар иқтисодиётимизга сезиларли зарар етказди, буни беркитишга ҳожат йўқ. Хорижлик экспертларнинг ҳисобларига кўра, Россия 25 миллиард евро (ялпи ички маҳсулотнинг 1,5 фоизи) зарар кўрган. 2015 йилда бу бир неча марта ошиши мумкин», — деди Медведев.
Унинг сўзларига кўра, иқтисодиётнинг санкциялар таъсир қилмаган деярли бирорта соҳаси қолмаган. Медведев айнан қандай санкциялар таъсир кўрсатганига аниқлик киритмаган.
Изоҳ (0)