Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ички ишлар бўлимига 26 ёшли эркак ариза билан мурожаат қилиб, рафиқаси ва фарзанди йўқолганини маълум қилди, деб ёзади «На посту» газетаси.
Унинг сўзларига кўра, 23 ёшли хотини ариза ёзилишидан икки кунча олдин 4 ёшли қизи билан қаёққадир кетиб қолган. Дастлаб у хотини ота-онасиникига ёки бошқа қариндошлариникига кетган, деб ўйлайди. Бироқ бир кундан кейин ҳам ундан хабар бўлмагач, жиддий хавотир ола бошлайди.
Ушбу ҳолат юзасидан тезкор қидирув чора-тадбирлари режаси тузилди. Шу ва бошқа вилоятларнинг барча ички ишлар бўлимларига аёл ва қизнинг белгилари жўнатилди. Натижада улар Самарқанд шаҳридан соғ-саломат ҳолда топилди. Аёлнинг хабарсиз кетиб қолгани сабаблари маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)