Шанхайдаги халқаро автосалонда Chevrolet компанияси ҳайдовчисиз режимда ҳаракатлана оладиган FNR (Find New Roads) электромобилини тақдим этди, деб хабар бермоқда «Bibi.uz».
GM ва Хитойнинг SAIC компанияси қўшма корхонаси бўлмиш Пан-Осиё техник автомобиль маркази томонидан ишлаб чиқилган концепт футуристик дизайн, лазерли ёритгичлар, втулкасиз ғилдираклар билан таъминланган.
Chevrolet-FNR ҳар бир ўқ учун биттадан — жами тўртта электромоторга эга бўлади. Улар махсус ускуна ёрдамида симсиз қувват оладиган батареялар ёрдамида ишлайди. Ҳайдовчи ишоралар ёрдамида машинани ҳайдовчисиз режимга ўтказиб, ўриндиқни орқага қаратиб олиши мумкин. Хавфсизлик учун радарли махсус тизим жавоб беради.
Компания электромобилни ушбу кўрнишда серияли ишлаб чиқаришни режалаштирмаяпти. Бироқ унинг баъзи жиҳатлари GM моделларида ишлатилиши мумкинлиги истисно қилинмаган.
Изоҳ (0)