19 апрель, якшанба куни 14:00 га мўлжалланган ретро автомобиллар кўргазмаси бекор қилинди. Бу ҳақда тадбир бўлиб ўтадиган жойда маълум бўлди, деб ёзади «Газета.uz».
Нашрнинг «Ретро.uz» автомобилчилар клубига таяниб хабар қилишича, бунга тадбирни ўтказиш учун Фурқат боғи маъмурияти томонидан зарур рухсатнома бўлмагани сабаб бўлган. Кўргазмага йиғилган автомобилчилар тарқалиб кетишга мажбур бўлган.
Изоҳ (0)