Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ёнғин хавфсизлиги хизматига тумандаги болалар боғчаларидан бирида ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушди, деб ёзади «На посту» газетаси.
Воқеа жойига тезда етиб келган ўт ўчирувчилар тезкорлик билан бир неча дақиқа ичида ёнғинни бартараф этди.
Болалар боғчаси ходимларидан ҳеч бирига, энг асосийси бирор болага зарар етмаган. Ҳозирда ёнғин сабабларини ўрганиш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)