14−19 апрель кунлари бўлиб ўтган Tashkent Open 2015 халқаро боулинг турнирида ғолиблик украиналик Михайло Каликага насиб этди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
Финалда Калика россиялик Алексей Паршуковдан устун келди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда эса яна бир россиялик спортчи Ян Коршак Беларусь вакили Павел Соболевни мағлубиятга учратди.
Энг яхши натижа учун соврин мусобақа давомида мукаммал гейм (300 очко) кўрсатган ягона иштирочи бўлмиш россиялик Надежда Кораблиновага топширилди. Ўзбекистон вакилларидан Бахтиёр Далабоев саккизинчи, Олим Мухторов тўққизинчи, Бекзод Тўхтаниёзов ўн иккинчи ўринларни эгаллади.
Изоҳ (0)