Филадельфия федерал аппеляция суди шу штатда яшовчи Жоан Ленгборд исмли аёлдан 10 йил олдин мусодара қилинган ноёб олтин тангаларни қайтариб бериш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар бермоқда Reuters.
Аёлга мерос бўлиб қолган тангалар ўғирланган бўлиб чиққани учун АҚШ ҳукумати уларни мусодара қилган. Бироқ у отаси виждонли киши бўлгани ва мусодара чоғида қонуний кўрсатмаларга амал қилинмаганига асосланиб, тангаларни қайтаришга муваффақ бўлган.
Ушбу тангалар 1933 йилда АҚШ президенти Franklin Делано Рузвел томонидан ишлаб чиқилган «икки бургут» дизайни асосида бостириб чиқарилган бўлиб, 445,5 минг нусхадаги ушбу тангалари ўша Рузвелтнинг ўзининг топшириғи билан муомалага киритилмаган. Натижада барча тангалар қайтадан эритилган, фақатгина 10 та танга ўғирланган ва кейинроқ Жоан Ленгборднинг отасига сотилган.
Изоҳ (0)