Beeline мобил алоқа оператори 2015 йил 16 апрель куни ўтказилган матбуот анжуманида Иккинчи жаҳон урши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари учун «Ғалаба!» тарифи ишга туширилаётганини эълон қилди.
Абонент томонидан тўланмайдиган 3 доллар балансга эга бўлган, шунингдек Ўзбекистон бўйича бепул 300 та SMS ва дақиқалардан иборат «Ғалаба!» тариф режасида абонент тўлови ҳам бўлмайди. «Нуроний» жамғармаси билан ҳамкорликда фахрийлар офисга келиб, ортиқча куч сарфламасликлари учун ҳаракат қилиниши ҳам қайд этилган.
Шунингдек, Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ҳар йили ўтказиб келинадиган «Полкдошга қўнғироқ» акциясига ҳам ўзгартириш киритилади. Ҳар йили 21 март, 9 май, 1 сентябрь ва 31 декабрь кунлари «Ғалаба!» тариф режаси абонентларига Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонга 7 кун мобайнида бепул 30 дақиқа тақдим этилади.
Изоҳ (0)