Ҳусни Муборак узоқ вақтдан буён даволанаётган Қоҳирадаги госпиталь шифокорлари «Масрауи» порталига Мисрнинг собиқ президенти вафот этгани ҳақидаги хабарларни рад этди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Бир қанча вақт олдин собиқ президентнинг аҳволи ёмонлашган эди, бироқ ҳозирда Муборакнинг соғлиғи жойида», − деди нашрнинг манбаси.
Аввалроқ, 87 ёшли Муборакнинг ўлими ҳақида хабарлар тарқалган эди. Қайд этилишича, Эроннинг “Fars” ахборот агентлиги ушбу маълумотни Twitter’даги хабарга асосланиб тарқатган.
Изоҳ (0)