Ucell мобил алоқа операторининг расмий сайтида жойлаштирилган реклама баннерида яна имловий хатоларга йўл қўйилгани қайд этилди. Бу ҳақда Facebook’даги «Профессионал ва ҳаваскор таржимонлар» гуруҳи аъзолари маълум қилган.
Келтирилган скриншотда Ucell сайтидаги «Бонусларни кўпайтиринг» акцияси рекламасида «тасаввур» сўзи «тассавур», «заҳоти» сўзи «зоҳоти» кўринишида берилгани акс этган. Ушбу хатолар тезлик билан тўғрилаб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ucell’нинг Тошкентдаги JobFair-2015 кўргазмаси учун чиқарилган реклама материалларида «олмадингизми» сўзи «ўлмадингизми» кўринишида берилгани хабар қилинган эди. Кейинроқ компания ушбу хато учун узр сўраган.
Изоҳ (0)