Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Париж суди Nina Ricci модалар уйи меросхўри Арлет Риччи солиқларни тўламагани ва ноқонуний даромадларни расмийлаштиргани учун бир йиллик қамоқ ва 1 миллион евро жаримага маҳкум этди, дея хабар бермоқда «РБК».

Арлет Риччи. Фото: telegraph.co.uk

Арлет Риччи. Фото: telegraph.co.uk

Судда ишни кўриш орқали Риччи Панамада очилган ҳисоблари ва офшор компаниялардан фойдаланган ҳолда Швейцариядаги HSBC банкида 22 миллион евро маблағни яширгани аниқланди.

Жарима ва қамоқ муддатидан ташқари, модалар уйи асосчисининг 73 ёшли қизига тегишли қиймати тахминан 4 миллион еврога тенг иккита кўчмас мулк объекти мусодара қилинади.

Суд шунингдек, Арлет Риччи Франция ғазнасига тўланмай қолган бир неча миллион еврони қайтариши ҳақида ҳукм чиқарди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди