Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жаҳоннинг энг диндор ва динга нисбатан эътиборсиз мамлакатлари рейтинги тузиб чиқилди. Бу ҳақда, WIN/Gallup томонидан ўтказилган тадқиқот маълумотларига асосланиб, The Telegraph хабар бермоқда.

Фото: sulekha.com

Фото: sulekha.com

65 мамлакатдан жами 64 мингга яқин киши иштирок этган сўровнома натижаларига кўра, сайёра аҳолисининг учдан икки қисми ўзини тақводор деб ҳисоблайди.

Таиланд жаҳоннинг энг художўй мамлакати бўлиб чиқди. Ушбу мамлакатда истиқомат қилувчи респондентларнинг 94 фоизи ўзини тақводор деб атаган. Айни вақтда, аҳолининг 1 фоизи ўзини ҳақиқий атеист деб ҳисоблайди. Аҳолисининг художўйлиги бўйича иккинчи ўринни Арманистон, Бангладеш, Грузия ва Марокаш эгаллаган (ҳар бирида 93 фоиздан).

Аҳолисининг динга эътибори энг паст мамлакатлар бешлигидан Голландия (аҳолининг 26 фоизи ўзини тақводор деб ҳисоблайди), Чехия (23 фоиз), Швеция (19 фоиз), Япония (13 фоиз) ва Хитой (7 фоиз) жой олган.

Аввалроқ, америкалик тадқиқотчилар XXI аср охирига бориб Ислом, насронийликни ортда қолдириб, жаҳондаги энг оммавий динга айланишини аниқлашгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Британия ҳукумати “Вагнер”ни террорчи ташкилот деб эълон қилмоқчи — The Telegraph
Дунё
АҚШда хавфли моддаларни олиб кетаётган юк поезди релсдан чиқиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?