Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Россияда ишлаб чиқарилган майонез, ёғ ва қандолат маҳсулотларида истеъмолчиларни алдаш ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи техник регламенти талабларини бузиш ҳолатларини аниқлади.

Фото: РИА Новости

Фото: РИА Новости

ТАСС ёғ-мой ва қандолат маҳсулотлари текшируви якуни бўйича қўмита сайтига жойлаштирилган ахборотга асосланиб берган хабарга кўра, маҳсулотлар савдодан олинади ва номувофиқ маҳсулотлар рўйхатига киритилади.

Қўмитанинг қайд этишича, «Оливковий» Махеевъ» майонезини сотишда алдов ҳолати юз берган – маҳсулот ёғлилик даражаси 67 фоиз бўлиши керак бўлгани ҳолда, аслида 55 фоиз бўлган. «Саратовский» майонезида эса кислоталилик миқдори белгиланганида ортиқ бўлган.

Новосибирскдаги «Рост» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Крестянское» сариёғида ёғ улуши ҳажми, намлик, энергетик қувват истеъмолчига кўрсатилган кўрсаткичларга мос келмаган.

Ёғ-мой маҳсулотлари билан боғлиқ 8 ҳолатда – Екатеринбургдаги «Жировой комбинат», Самара вилоятидаги «Эссен Продакшн АГ», Белгород ва Свердлов вилоятларидаги «ЭФКО»нинг майонезлари, Ростовдаги «МЭЗ Юг Руси Ростов»нинг «Золотая Семечка» кунгабақор ёғида техник регламентга номувофиқлик ҳолатлари аниқланган.

Қандолат маҳсулотларини текширив жараёнида эса «Красний октябрь» томонидан ишлаб чиқарилган фундукли «Алёнка» шоколадида ачитқи миқдори 8,5 баробар кўплиги аниқланди. Липецк шаҳридаги «Липецк «Рошен» қандолат фабрикаси», Москва вилоятидаги «Марс», Кемерево вилоятидаги «Яшкино», Вологда вилоятидаги «Русский бисквит», Белгород вилоятидаги «Славянка плюс» компаниялари қандолат маҳсулотларида ЕОИИ техник регламентини бузиш ҳолатлари қайд этилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркияда зилзила қурбонлари сони 3 мингга яқинлашди, янги силкинишлар қайд этилди
Шоу-бизнес
Голливуднинг ҳар қандай ролни маромига етказиб ижо этадиган актёр ва актрисалари (фото) 
Маҳаллий
Намангандаги уйда газ портлаб, 4 киши тан жароҳати олди