БААнинг Ал-Айн шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича Al Ain Youth U15 international Championship 2015 турнирида кеча 7-партия учрашувлари ўтказилди. Турнирда иштирок этаётган ягона вакилимиз Жавоҳир Синдоров (2116) ушбу турда ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Ўзбекистонлик шахматчи ўзи сингари 4 очкога эга бўлиб турган америкалик Муҳаммад Хезриан билан ҳисоб-китоб қилди. Қора доналарда ўйнашига қарамай, Жавоҳир Синдоров рақибини мағлубиятга учратди.
Бугун ўтказиладиган 8-тур баҳсида Жавоҳир ўзи сингари 5 очкога эга брунейлик Амини Хусайн Али билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади. Ҳозирча ёш шахматчимиз 103 иштирокчи орасида турнир жадвалида қўшимча кўрсаткичларга кўра 13-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)