Хоразм вилояти Урганч тумани ИИБ навбатчилик қисмига Ғойбу қишлоғида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг ҳовлисига яширин равишда кириб, бир бош қўйини ўғирлаб кетганини маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Ички ишлар ходимлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, жабрланувчи ҳамда воқеага гувоҳ бўлган кишилари билан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, гумонланувчи шахснинг алоҳида белгилари аниқланди. Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни вилоятнинг Янгибозор туманида яшовчи 24 ёшли шахс содир этганлиги аниқланди.
Ғараз ниятли шахс қўлга олинди. Ҳозирда унинг бошқа мулкий жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)