Қатарнинг Доҳа шаҳридаги «Қирол бин Фаҳд» стадионида «Лаҳвия» ва «Бунёдкор» жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўйинда Сергей Лушан шогирдлари кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйишди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Ягона голга 44-дақиқада Владимир Вайсс муаллифлик қилди. Вайсс голни жуда чиройли тарзда киритганини алоҳида таъкидлаш керак. У бир йўла 4 нафар ҳимоячимизни томошабинга айлантириб қўйиб, оёғининг ташқи томони билан Тўраев қўриқлаётган дарвозага айланма зарба йўллаб, ҳисобни очди.
Ўйинда «Бунёдкор»га ҳужумнинг сўнгги палласида аниқлик етишмади. Кўпгина вазиятларда футболчиларимиз оддий вазиятларда тўпни оширишда хатоликка йўл қўйишди. Рашидовнинг зарбалари қанчалик кучли чиққан бўлса, шунчалик ноаниқ бўлди.
Лушан вазиятни ўнглаш учун майдонга бирин кетин янги кучларни ташлади. Аммо Забиҳилло Ўринбоев ҳам, Темур Айюпов ҳам жамоага ёрдам бера олишмади.
Шу тариқа «қалдирғочлар» сафарда мағлубиятга учраб, гуруҳдан чиқиш имкониятидан деярли маҳрум бўлишди.
«Лаҳвия» – «Бунёдкор» 1:0
Гол: Вайсс, 44.
«Лаҳвия»: Клод Амин, Муҳаммад Муса, Жозе Морено, Холид Муфтаҳ, Луиз Мартин, Нам Тае Хи, Карим Будиаф, Муҳаммад Абдуллоҳ, Себастян Сория, Юсуф Мсакни, Владимир Вайсс.
«Бунёдкор»: А.Тўраев, А.Шораҳмедов, Х.Каримов, А.Филипосян, С.Бекрич, Ш.Зуаги, Д.Ҳамдамов, С.Минори, С.Рашидов, О.Жўрабоев, Шодиев.
Изоҳ (0)