Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шотландиянинг «Патрик Сисл» футбол клуби ҳужумчиси Лайл Тейлор Монтсеррат миллий терма жамоаси сафида Курасао термасига қарши тўп суриш учун жуда узоқ йўлни босиб ўтди, дея хабар бермоқда «Segodnya.ua».

Лайл Тейлорнинг мураккаб ҳаракат йўналиши. Фото: Segodnya.ua

Лайл Тейлорнинг мураккаб ҳаракат йўналиши. Фото: Segodnya.ua

Миллий терма жамоа сафида илк учрашувини ўтказиш учун футболчи 12 та турли самолётда парвоз қилиб, 15 минг километрга яқин масофани босиб ўтди.

Учрашув 2:1 ҳисобида Курасаонинг ғалабаси билан тугади, термада дебют қилган Тейлор эса Монтсерратнинг ягона голига муаллифлик қилди.

«11 кун давомида мен 12 самолётда учдим ва икки марта паром орқали ҳаракатландим», − Тейлорнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Daily Record.

«Менда оилам туғилиб ўсган мамлакат шарафини ҳимоя қилиш имконияти пайдо бўлган экан, бу саргузашт-саёҳатларнинг ҳеч қандай қийинчилиги йўқ», − дея қўшимча қилди футболчи.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)