Осиё Чемпионлар лигасининг 4-туридан ўрин олган «Локомотив» ва «Ал Садд» жамоалари ўртасидаги ўйин якунига етди. Ўйинни ниҳоятда юқори кайфиятда бошлаган «темирйўлчилар» якунда шунга яраша йирик ҳисобда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
7-дақиқадаёқ Марат Бикмаев тезкор гол киритиб, ҳисобни очди. Голдан руҳланган Абрамов шогирдлари яна олдинга ташланишди. Орадан етти дақиқа ўтар-ўтмас Бикмаев дубл қайд этди. Шундан кейин ҳам ҳар икки жамоада гол киритиш имкониятлари юзага келган бўлса ҳам, биринчи бўлимда дарвозалар бошқа ишғол қилинмади.
Иккинчи бўлимда тиниб-тинчиман Санжар Шоаҳмедов гол киритиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 79-дақиқада эса захирадан майдонга тушган Дамир Кояшевич Темурхўжа Абдухолиқовнинг фаоллиги эвазига гол киритиб, ҳисобни 4:0 бўлишини таъминлади. 90-дақиқада эса Коряннинг ўнг қанотдан кириб бориши жуда чиройли гол билан якунланди.
Шу тариқа Вадим Абрамов шогирдлари ўтган турда «Ал Садд»дан қабул қилиб олинган 6:2 ҳисобидаги мағлубият аламини олишга муваффақ бўлишди.
«Локомотив» – «Ал Садд» 5:0
Голлар: М.Бикмаев (7, 14), С.Шоаҳемдов (53), Д.Кояшевич (79), Р.Корян (90).
«Локомотив»: Маъмур Икромов, Шавкат Муллажонов Ислом Тўхтахўжаев Неманя Яничич, Лутфулла Тўраев Жасур Ҳасанов (кичик), Санжар Шоаҳмедов Икром Алибоев Жасур Ҳасанов (катта), Марат Бикмаев Сардор Мирзаев.
«Ал Садд»: Наим Муҳаннад, Ҳасан Абдулкарим, Муҳаммад Касола, Али Асад, Маруқий, Иброҳим Халфан, Алҳайдос Ҳасан, Графите, Нодир Белходж, Ли Жун Су, Муҳаммад Мусааб.
Изоҳ (0)