Россиядаги «Oktogo.ru» меҳмонхоналарга онлайн буюртма бериш хизмати томонидан 2015 йилда россиялик сайёҳлар орасида оммабоп ҳисобланган МДҲ давлатлари ва шаҳарларини аниқлади, деб хабар бермоқда «Telegraf.uz».
2015 йилда энг узоқ сафарлар уюштирилган МДҲ шаҳарлари ичида Ўзбекистон пойтахти ўрин олди (ўртача беш кун). Сервис хабарига кўра, сайёҳлар орасида оммабоплик рейтингида Белоруссия етакчилик қилмоқда. Ундан кейин Украина, Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Ўзбекистон, Молдавия, Қирғизистон ва Тожикистон келтирилган.
2015 йилда россиялик сайёҳларнинг сафар қилиши бўйича МДҲдаги энг оммабоп 10 та шаҳар ичига Минск, Киев, Боку, Олмаота, Ереван, Остона, Витебск, Тошкент, Брест ва Львов кирмоқда. Агар Грузия МДҲ таркибига кирганида, Тбилиси россияликлар орасида оммабоплик бўйича еттинчи ўринни эгаллаган бўлар эди. Мазкур рейтинг 2015 йил МДҲ давлатларида россияликлар томонидан меҳмонхоналарга берилган буюртмалар асосида тайёрланган.
Ҳаёт кечириш учун россияликларнинг харажатлари бўйича МДҲдаги энг қиммат шаҳар деб Остона топилди (ўртача суткасига 138 доллар), энг ҳамёнбоп шаҳар сифатида эса – Белоруссиянинг маданий пойтахти Витебск эътироф этилди (ўртача суткасига 61 доллар).
Изоҳ (0)