Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти Алишер Усмонов 1−9 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати юзасидан UzReport телеканалига интервью берди.
«Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини Тошкента ўтказиш учун ўз номзодини таклиф қилди. Саралаш жараёнида яна иккита федерация иштирок этди. Тошкентда жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳақидаги тақдимот очиқ курашда бошқалардан устун келди. Халқаро қиличбозлик федерацияси конгресси мутлоқ кўпчилик бўлиб овоз берди ва биз танловда адашмадик.
Мен ўзим ўзбек қиличбозлик мактаби вакилиман, миллатим ҳам ўзбек. Ўзбекистон – менинг Ватаним ва мен ушбу чемпионат Тошкентда ўтказилиши учун қўлимдан келганча ҳаракат қилдим. Халқаро қиличбозлик федерацияси ҳам бу қарорни тўлиқ қўллаб-қувватлади. Бугун биз бу қарор тўғри бўлганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Томошабинлар ҳам ажойиб очилиш маросимини кўриб завқ олишди. Ўйлайманки, барча жанглар ҳам худди шундай юқори даражада бўлиб ўтади.
Ўзбек қиличбозлик мактаби Халқаро қиличбозлик федерацияси президентини етиштирди, бунинг ўзи катта салоҳият (кулади). Энди Ўзбекистонда ушбу спортда бўлган анъаналарни қайта уйғотиш керак. Бундан ташқари, қиличбозлик ўзбек йигитининг энг муҳим жиҳатларидандир. Ўйлайманки, ушбу спорт тури Ўзбекистонда яхши ривожланади», − деди Усмонов.
Изоҳ (0)