Россиялик миллиардер Михаил Прохоров АҚШнинг Brooklyn Nets баскетбол жамоаси ва унинг Barclays Center аренасидаги улушининг бир қисмини 3 миллиард долларга сотмоқчи, деб хабар берди «Ведомости».
Brooklyn Nets жамоасини 2010 йилда 223 миллион евро эвазига сотиб олган Михаил Прохоров АҚШ Миллий баскетбол ассоциацияси клубларининг илк хорижлик инвесторига айланган эди. Унга клубнинг 80 фоизи ва аренанинг 45 фоизи тегишли ҳисобланади. Жамоанинг 20 фоизи ва аренанинг 55 фоизи эса брюс ратнерга тегишли.
Forbes нашри маълумотларига кўра, Прохоров ўз акцияларининг бир қисминигина 3 миллиард долларга сотмоқчи. У жамоанинг 51 фоиз улушини ўзида сақлаб қолишни мақсад қилгани айтилган.
Изоҳ (0)