Профессионал бокснинг яқин ўтмишдаги афсонаси Майк Тайсон кунг-фу қиролларидан бири Им Маннинг ҳаётига бағишлаб суратга олинадиган фильмда рол ижро этишга таклиф олди, деб хабар бермоқда «Olamsport». Им Ман машҳур Брюс Лининг устози бўлган.
Майк Тайсон фильм бош қаҳрамони билан жанг қилади. Бош қаҳрамон ролини эса Донни Ен ўйнайди. Фильмни суратга олиш жараёни эртагаёқ бошланади. Ушбу кино асар Им Ман ва Брюс Лининг муносабатлари ҳақида бўлади. Фильмнинг катта экрандаги илк намойиши 2016 йилнинг февраль ойига мўлжалланмоқда.
Изоҳ (0)