Халқаро футбол уюшмалари федерацияси (ФИФА) бир гуруҳ америкалик сенаторларнинг Россияни 2018 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги сўровини рад этди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Қайд этилишича, Республикачилар ва Демократлар партияларининг 13 нафар сенатори ФИФАга турнир Россия ҳукуматининг имижини оширишга хизмат қилиши туфайли уни ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилишни сўраб мактуб ёзган.
Сўров рад этилишини изоҳлаган ФИФА матбуот котиби Делию Фишер спорт мусобақаларини бойкот қилиш ва изоляция сиёсати муаммоларни ечиш учун яхши усул эмаслигига тарих гувоҳлигини, аксинча турнирларни ўтказиш халқлар ўртасида конструктив мулоқот йўлга қўйилишини таъминлашини маълум қилган.
Изоҳ (0)