2015 йил 26 март куни номаълум шахс Хоразм вилоятининг Боғот тумани I. Дўсон кўчасида жойлашган савдо дўконига эшик қулфини бузиш йўли билан кирди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.
Қайд этилишича, у дўкондан жами 1 миллион 300 минг сўмлик кийим-кечак, Samsung русумли ноутбук, Huaki русумли модем ҳамда маълум миқдордаги пулларни ўғирлаб кетган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни содир этган гумонланувчи 1991 йилда туғилган Янгиариқ туманида яшовчи шахс экани аниқланиб, қўлга олинди.
Жиноят содир этилган жойдан ўғирланган ашёвий далиллар дўконга қайтарилди. Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)