Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ИИБга хусусий тадбиркор ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг шаҳарнинг генерал Узоқов кўчаси ҳудудида жойлашган компьютер ўйингоҳи эшигини бузиб кирганини маълум қилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Bend русумли монитор, саккиз дона Sony Playstation-3 ўйин мосламаси пультлари ва бир дона видео кузатув хотира қурилмаси ўғирлаб кетилган.
Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида мазкур ўғирликни Учтепа туманида яшовчи 21 ёшли йигит содир этганлиги аниқланди ва у қўлга олинди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)