Тошкент вилояти Бўка тумани ИИБга хусусий тадбиркор аёл ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахслар унинг Алишер Навоий кўчасида жойлашган савдо дўконидан 6 миллион 500 минг сўмлик кийим-кечакларни ўғирлаб кетганини маълум қилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.
Ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ва гувоҳлар билан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилди. Амалга оширилган тадбирлар натижасида мазкур ўғирликни шу туманда яшовчи 19 ва 22 ёшли икки нафар йигит дўкон эшиги қулфини бузиб кириш йўли билан содир этганлиги аниқланди ва улар қўлга олинди.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)