Америка–Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ҳақида фикр билдирди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
«Бугунги сайловда халқингиз ўз келажаги, мамлакатингизнинг кейинги тараққиёти учун овоз бермоқда. Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат, эркин фуқаролик жамияти барпо этилаётганига дунё ҳамжамияти гувоҳ бўлиб турибди. Сайловнинг демократик талаблар ва умумеътироф этилган халқаро стандартларга мос ўтаётгани бунинг исботидир.
Ўзбекистон фаол сармоявий сиёсат юритиш, рақобатбардош ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш туфайли қисқа вақт ичида хомашёга таянган иқтисодиётдан саноат ва қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга асосланган, диверсификацияланган иқтисодиётга ўтишни таъминлади».
Изоҳ (0)