Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Португалиядаги ўқув-йиғин машғулотлари доирасида Европа вице чемпиони бўлган Португалия U-20 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар бермоқда.
Май ойи сўнгида Янги Зеландияда старт оладиган Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Равшан Ҳайдаров шогирдлари португалияликларга ушбу ўйинни 2:0 ҳисобида бой берди. Дастлабки голни Португалия U-20 сардори Иво Родригез киритган бўлса, кейинги голга Андре Силва муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Португалиядаги йиғин доирасида Ўзбекистон вакиллари яна бир назорат учрашуви ўтказиб, унда Уругвай U-20 термасига қарши майдонга тушади.
Изоҳ (0)